Канте “Олтин тўп” ҳақида гапирди
06 июн 2021 21:20
Янгиликлар
Канте “Олтин тўп” ҳақида гапирди
“Челси” ва Франция ТЖ ярим ҳимоячиси Нголо Канте “Олтин тўп”ни ютиш имконияти ҳақида фикр билдирди.
“Ўйлашимча, бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Айни вақт эндигина йилнинг ярмига келдик, олдинда 6 ой, кўплаб учрашувлар ва мусобақалар бор. Ҳозирги кунда ушбу совринга лойиқман, дейишдан фойда йўқ.
Бир неча йил олдин энг яхши ТОП-10 номзодлар қаторига киргандим ва бу ёқимли эди. Бироқ, уни ютиш бутунлай бошқа масала. Бу қойилмақом индивидуал соврин. Уни қўлга киритганлар эса фаолияти давомида ақлбовар қилмас ютуқларга эришишган”, дейди Канте.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар