Канте жароҳатидан тузалди ва "Тоттенхэм"га қарши майдонга туша олади

Aslanov Jasurbek
17 сен 2021, 21:27
"Челси" бош мураббийи Томас Тухелнинг айтишича, "аристократлар" ярим ҳимоячиси Нголо Канте жароҳатидан фориғ бўлган ҳамда АПЛнинг 5-тури доирасида «Тоттенхэм»га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин.

"Канте қайтди, у мукаммал даража ҳамда майдонга қайтишга шай ҳолатда", — деди Тухель матбуот анжуманида.

2021/22 йилги мавсумда Канте "Челси" сафида 3 ўйин ўтказди. 30 ёшли француз ярим ҳимоячиси жамоанинг сўнгги икки учрашувини жароҳати туфайли ўтказиб юборди.

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" — "Челси" ўйини 18 сентябрь куни соат 20:30 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Спорт-Экспресс