

"Ғалаба қозонишимиз керак. Айни дамда жадвалнинг 4-поғонасидамиз. Агарда кейинги мавсумда ЕЧЛда қатнашишни истасак, бундай муҳим ўйинларда ютишимиз керак.
Биламиз, "Манчестер Юнайтед" таркибида ажойиб футболчилар тўп суради. Бироқ бу баҳсда тактикалар асосий ролни ўйнайди. Ушбу клуб билан ўз майдонимизда яхши ўйин намойиш этгандик. Бу сафар ҳам шундай бўлади деган умиддаман", - деди Канте.



