UZ

Сўнгги янгиликлар

08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  0 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   1 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  0 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  3 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  28 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  8 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  3 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  12 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12

Канселунинг агенти Мендеш "Сити"дан ўйинчини "Барселона"га 20 млн еврога сотишни сўрамоқчи Янгиликлар

Канселунинг агенти Мендеш "Сити"дан ўйинчини "Барселона"га 20 млн еврога сотишни сўрамоқчи

"Манчестер Сити"дан "Барселона"да ижара асосида ўйнаётган 29 ёшли ҳимоячи Жоау Канселунинг агенти Жорже Мендеш ёзда "шаҳарликлар" раҳбарияти билан ўз мижозини "кўк-анорранглилар" учун мос шартлар эвазига Каталония клубига сотиш бўйича учрашув ўтказмоқчи.

Мендеш "Манчестер Сити"нинг Канселуни 20 млн еврога қўйиб юборишига эришмоқчи, сабаби "Барселона" ҳозирги иқтисодий вазиятда бундан кўп тўлай олмайди. Шунингдек, португалиялик ҳимоячининг ижарасини узайтириш варианти ҳам кўриб чиқилади.

Қайд этилишича, Канселунинг ўзи ҳар қандай ҳолатда ҳам "Барселона"да қолишни хоҳламоқда.

Португал жорий мавсум барча мусобақаларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 4та ассист қайд этди. Унинг инглиз клуби билан битими 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика