Канселу бир йўла икки лигада чемпион бўлди

Mirjalol Normatov
28 май 2023
Кеча "Бавария" Бундеслиганинг сўнгги турида "Кельн"ни мағлуб этди.

Шу орқали мюнхенликлар ўз тарихидаги 33-чемпионлигини нишонлади.

Эътиборли томони шундаки, "Бавария" таркибида ижарада ўйнаган Жоау Канселу бир йўла икки лигада чемпион бўлди.

"Бавария" билан Бундеслигада ва "Манчестер Сити" билан АПЛда. Португалиялик футболчига АПЛ медаллари ҳам тақдим қилинади. 

Канселу ушбу мавсумнинг биринчи қисмида "шаҳарликлар" таркибида 17 ўйинда 2 гол ва 1 ассист қайд этган бўлса, Мюнхенда ижара асосида ҳаракат қилган футболчи 15 ўйинда 1 гол ва 4 ассист муаллифи бўлди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia