

"Моуринью - ақлли инсон ва зўр мураббий. Илк мавсумидаёқ Конференциялар лигасини ютди, менимча, бу яхши старт. У жамоанинг жисмоний кучига куч, тажрибасига тажриба қўша олди. Шу сабабли жамоа сифатли ўйнади. Жамоанинг асосий таркиби "Милан" ёки "Интер" даражасида. Бироқ кўп нарса захирага ҳам боғлиқ", - деди италиялик.
Ёзда "Рома" таркибида Жоржиньо Вейналдум, Пауло Дибала каби топ-футболчилар келиб қўшилди.



