

"У бироз вақт футболдан кетиши ва дам олиши керак. Доимий иш жуда ҳам оғир. Моуриньо ҳам дам олмаганига анча вақт бўлди. Англияда футбол тўхтамайди. Шу боисдан ҳам бироз ҳордиқ керак.
"Юнайтед"даги ички муаммолар жуда кўп. Шу боисдан раҳбарият МЮнинг ичида бўлган инсонни бош мураббий қилиб тайинлаши керак. Яъни, жамоани яқин вақтлар ичида бошқарадиган инсон барча муаммоларни билиши лозим", - деди Канчельскис.



