"Навбаҳор" Канчельскис билан 3 йиллик шартнома тузди
28 авг 2019 18:55
Янгиликлар
"Навбаҳор" Канчельскис билан 3 йиллик шартнома тузди
Россиялик мутахассис Андрей Канчельскис "Навбаҳор"га қайтди.
Канчельскис бугун, 28 август куни Наманган клуби бош мураббийи сифатида таништирилди. Клуб ва Андрей Канчельскис ўртасидаги битим 3 йилга мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар "Навбаҳор" устози бўлиб ишлаган Андрей Канчельскис 22 июнь куни жамоани тарк этган эди.
Фикрлар