UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  20 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  5 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  9 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  6 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  151 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  30 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  12 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

"Камроқ Роналду, кўпроқ Португалия". Криштиану ЖЧ-2022да юлдузли баннерда бўлмайди — яна кимдир уни майдонда ҳам кўришни хоҳламайди Янгиликлар

"Камроқ Роналду, кўпроқ Португалия". Криштиану ЖЧ-2022да юлдузли баннерда бўлмайди — яна кимдир уни майдонда ҳам кўришни хоҳламайди

Опа доимгидек унинг ёнини олади.

Португалия терма жамоаси янги қаҳрамонларни топган кўринади: Криштиануни ҳатто ЖЧ-2022 юлдузлари қўйиладиган постерга ҳам қўйишни режалаштиришмаяпти.


Постерлар Доханинг осмонўпар биноларига қўйилади — у ерда ҳар бир терма жамоадан бир нафардан ўйинчи бўлади (улар жами 32та). ESPN'нинг хабар беришича, Роналду "Манчестер Юнайтед"даги мавқеини йўқотгани учун, бу рўйхатга киритилмайди. Кришнинг ўрнини МЮдаги шериги Бруну Фернандеш ёки "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Диогу Жота эгаллаши мумкин.


"Камроқ Роналду, кўпроқ Португалия". Айримлар унинг умуман ЖЧ-2022га боришига қарши


Сўнгги вақтлар Роналдунинг иши умуман юришмаяпти — нафақат МЮда, балки терма жамоада ҳам. У испанлар (0:1)га қарши Миллатлар лигаси ўйинида 90 дақиқа муваффақиятсиз ўтказди, сўнгра яна сардорлик боғичини майдонга улоқтирди.



У ҳудди шундай ишни ўтган йилнинг мартида ҳам қилган — ўшанда Сербия (2:2)га қарши ЖЧ-2022 саралашидаги ўйин давомида боғични ташлаган. Ҳакамларнинг голни ҳисобламаслик қарори Ронни ғазаблантирган.


Испания билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг Португалия ОАВ ҳатто Криштиануни ЖЧ-2022га олмасликка чақиришди. Масалан, A Bola газетаси "Камроқ Роналду, кўпроқ Поругалия" номи остида чиқди.



Мухлислар ва экспертлар эса битта ғояни билдиришди: Криштиану ортиқ жамоага керак эмас.


• "Роналду олдинги кучини йўқотган, унинг ёши ҳисобга олинса, бу нормал ҳолат, — деб тан олдин Роналдунинг мухлислар саҳифаларидан бири. — Биз шунчаки унинг олдингидек эмаслигини тан олишимиз керак". 


• "Ҳали ҳам Криштиану Роналдунинг нега Португалия терма жамоаси асосий таркибида тушаётгани бўйича ҳеч қандай аниқ сабаб йўқ. — деб ёзди журналист Зак Лоуи. — Рафаэл Леау, Педру Нету, Жоау Феликс ва бошқа кўплаб иқтидорли ўйинлар ўз имкониятларини кутишаётганида бу рўй бериши мумкин эмас. Роналду Испанияга қарши ўйинда яна ёмон ўйнади".


• У барчасини ютган, у феномен. Аммо, ҳозир кетиш вақти келди", — дея фикрини билдирди Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Антонио Кассано.



"Португаллар ўзларининг ликопчаларига тупуришмоқда". Яхшиямки, Кришнинг ёнида уни ҳимоя қиладиган опаси бор


Футболчининг опаси Кате Авейру яна унинг ёнини олишига тўғри келди — у мухлисларни камситиб, укасини қирол деб атади


"Португалияга доим ёрдам берадиганларга ёрдам қўлини чўзиш керак. Аммо, португаллар — касал, майда, руҳсиз, аҳмоқ ва ношукур одамлар.


Йигит майсада ўтирган ҳолда, хафа бўлди. Уни қўллаб-қувватлайдиган ҳеч ким йўқ. Бу шафқатсизлик. Йигитнинг исми Криштиану Роналду ва у атиги оламдаги энг яхши футболчи", — дея Авейрани сўзларини келтирди "номаълум муаллиф".


"Бу фикрга қўшиламан. Мен фақат бир нарсани ўзгартирган бўлардим. Унинг ёнида оиласи ва меҳрибон одамлар бор. Нима бўлган тақдирда ҳам, улар доим ёнида бўлишади. Аммо, ҳозир бўлаётган нарсалардан ҳайрон эмасман. Португаллар ўз ликопчаларига тупурадилар ва доим шундай бўлган. Шу боис, кимдир йўқ жойдан кўтарилиб, бошқаларнинг руҳиятини ўзгартирса, улар ташвишланадилар.


Доим сен билан бирга бўламан, қиролим. Хотиржам бўл", — деб ёзди аёл ижтимоий тармоқда.



Эрик тен Хаг ҳам Криштиануни қўллаб-қувватламоқда — камроқ бўлса ҳам.


"Агар кимдир буни енгиб ўтиши керак бўлса, бу Криштиану Роналду, сабаби бутун фаолияти давомида уни бутун дунё диққат билан кузатади. Унда доим катта умидлар бўлган. Роналдунинг терма жамоага қайтишига ишончим комил. У бутун фаолияти давомида голлар урган ва ушбу йили ҳам шуни қилмоқда. Кейинроқ барча жим бўлади деб ўйлайман", — дейди МЮ мураббийи.


МЮда ҳам барчаси ёмон: Ронни "Сити"га қарши ўйинда ҳатто туширишмади — "катта фаолиятга ҳурмат" туфайли


Тен Хагнинг ўзи ҳам Роналдуни тез-тез захирага ўтказади. "Ман Сити" (3:6)га қарши якшанба кунги муваффақиятсизлик умуман Кришсиз ўтди — у мавсумдаги илк бор бутун ўйинни захирадан кузатди. Португалияликни нега ҳатто иккинчи таймда туширишмади?


"Мен буни Криштиануга, унинг катта фаолиятига ҳурмат сабаб қилдим. Яна бир фойдали жиҳати — Марсьялни тушира олдим, сабаб унга дақиқалар керак. Аммо, бу вазиятни бундай тарзда ифодаламоқчи эмасман", — деб тушунтирди Тен Хаг ўйиндан сўнг.


Роналду нидерландиялик қўл остида атиги уч бор илк дақиқалардан туширилди — "Реал Сосьедад" (0:1) ва "Шериф" (2:0) билан Европа Лигаси ўйинларида, шунингдек "Брентфорд" (0:4)га қарши АПЛ баҳсида. Роналду қолган 5та ўйинни захирадан бошлади, аммо иккинчи таймда майдонга чиқди. Португалия термасида эса мавсумдаги 2та ўйинни асосий таркибда бошлади.


Португалиялик бу вақт давомида атиги "Шериф"га гол урди ва чехларга қарши ўйинда ассист қайд этди.



Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика