UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  2 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  1 00:10ПСЖ — "Марсель". Таркиблар маълум  1 00:07"Валенсия" — "Реал". Таркиблар маълум  3 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  5 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  137 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  7 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4

Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди" Янгиликлар

Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"

Ўзбекистон Кубоги 1/2 финалдан ўрин олган "Пахтакор" - "Динамо" учрашувидан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Яхши жамоа билан ўйнадик. Биринчи бўлимда бироз ўйинимиз чиқмади. Иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, ўзимизга келдик. Вазиятлар яратдик. "Динамо"да ҳам вазиятлар бўлди, тенг ўйин бўлди. Бугун иккита яхши жамоа кураш олиб борди.

- Таркиб жиҳатидан олсак, "Пахтакор" асосий вақтда масалани ҳал қилиши керак эди. Чунки бир қанча асосий футболчилар захирада қолдирилди. Учрашув тақдирини асосий вақтда ҳал қилиш учун нима етарлича бўлмади?

- Ҳаммани жисмоний ҳолатига қараб майдонга туширяпмиз. Яхши жамоа билан ўйнадик. Рақиб ҳам бекорга тепа ўринларда эмас.  Ҳа, асосий вақтда ҳал қилмоқчи эдик. Бироқ иш пенальтиларгача борди. 

- "Пахтакор" сўнгги икки баҳсда ўйиндан гол ура олмаяпти. Ҳужумда қандай муаммолар бор? Бугун "Динамо" Сизга қандай совғалар таклиф қилди?

- Иккита ўйинда гол ура олмадик, тўғри. Олдинги баҳсда "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимояланди. Уларни ёриб ўтиш қийин бўлди. Бугун вазиятлар яратдик, омадимиз келмади. Ҳар доим ҳам кўп гол уриб бўлмайди. Рақиблар ҳам бизни ўрганади. Икки-уч вазиятда омадимиз келмади. "Динамо" менга совғалар таклиф қилмади. Уларни кўриб чиққандик. "Динамо" яхши футбол ўйнайди: улар ҳимояга ётиб олмайди, олдинга ҳаракатланади. Индивидуал яхши футболчилари бор. 

- "Пахтакор" финалда сўзсиз фаворит. Агарда жамоа финалда ғалаба қозониб, ОЧЛ-2га йўлланма олса-ю, чемпионлик қўлга киритилмаса, ОЧЛ-2 Сиз учун яхши натижа бўладими?

- Илк навбатда айтишим керак, финалда фаворит бўлмайди. Биз кўпроқ ғалаба қозонишимиз керак. ОЧЛ-2 бўлса ҳам олдимизда халқаро майдонда ўйнаш мақсадимиз бор. Бунинг учун кубокни ютишимиз керак. 

- Шунда кубокка беписандлик йўқ.

- Албатта. Биз соврин ютишимиз керак.

- "Динамо"га қарши ўйин олдидан пенальтилар сериясига алоҳида тайёргарлик кўрилдими?

- Йўқ, машғулотларда пенальтилар борасида ишламадик. Лекин дарвозабонларимиз рақибнинг пенальтиларини кўриб чиқишди. Шу сабабли посбонимиз бугун иккита сейв амалга оширди. 

- Нариги жуфтликда "Бухоро" ғалаба қозонди. Умуман олганда қайси жамоанинг ғалаба қозонишини истагандингиз?

- Бу ҳақда ўйламадик. Илк навбатда ўзимиз чиқишни истагандик.

- "Жар" стадиони катта юклама оляпти. Бугунги ўйинда бу сезилди. Футболчилар кўп ҳолатларда сирпаниб йиқилишди. Майдоннинг умумий ҳолати ҳақида гапирсангиз.

- Майдонга қарашаётганига ҳам раҳмат. "Жар" стадиони умуман дам олмаяпти. Шунга яраша майдон ҳолати ёмон эмас. Ҳа, кўпроқ сув қўйилганига футболчилар сирпаниши мумкин. Лекин майдонга қараётган инсонларга раҳмат. Ўзлари ҳам дам олмасдан ишлашяпти. 

- "Пахтакор" ўз стадионига қайтадими?

- Бу йил қайтишимиз номаълум.

- "Пахтакор" натижани кечроқ ҳал қилгани жамоанинг ўйини чиқмаганини англатадими?

- Барибир жамоада толиқишлар бор. Термадаги футболчилар бор, улар ҳар 3-4 кунда ўйнамоқда. Бу ҳам чарчоқ беради, биринчи бўлимда бу сезилди. Иккинчи бўлимда қўшдик. Қўшимча бўлимларда ёмон ўйнамадик ва ўзимизга келиб олдик.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика