UZ

Сўнгги янгиликлар

00:38"Гавр" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:25АПЛ. Ҳусанов ва Ҳоландсиз ўйнаган "Манчестер Сити" меҳмонда "Лидс"ни қийинчилик билан мағлуб этди  14 00:17Мирко Йеличич: "Бу Суперлигада осон ўйин йўқ. Барча жамоалар ўз оиласи, клуби учун курашмоқда"  0 23:48"Реал Овьедо" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 23:39Стефан Чинеду: "Тўпурарлик учун курашаман, энг муҳими, жамоам ғалабаси"  0 23:22Станислав Кудряшов: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик. Клубимиз ривожланишнинг янги йўлини танлади"  1 23:09"Ал Файха" — "Ал Насср". Таркиблар маълум  2 23:03Вадим Абрамов: "5 та турдан сўнг ким нималарга қодирлиги кўринади"  3 22:20Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0  2 22:18Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик  43 22:10АПЛ. "Ливерпуль" ва "Вест Хэм" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урди  3 22:03Ислом Исмоилов: "Марушич ҳам, Перица ҳам юқори даражадаги ҳужумчилар"  6 21:35"Боруссия Дортмунд" — "Бавария". "Дер Классикер" учун таркиблар маълум  5 21:28Игорь Суров: "Нефтчи" футболчиларининг маҳорати ўз сўзини айтди  2 21:16Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди  55

Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан" Янгиликлар

Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"

Ўзбекистон Кубоги ярим финалида "Навбаҳор"дан учралган мағлубиятдан кейин "Пахтакор" ёрдамчи мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.


- Тўртта бўлимда ҳам ўйинни назорат қилдик, яхши ўйнадик, вазиятлар яратдик. Бироқ яхши ўйин учун ғалаба берилмайди, гол урмасак ютиб бўлмайди. Пенальтилар сериясига келадиган бўлсак, бу ёғи лотерея. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан.

- Серияда кимлар зарба беришини мураббий ҳал қиладими?

- Ким тайёр бўлса, ўша тепади. Аввало ўзларидан сўраймиз ва кейин ўзлари нечинчи бўлиб тепишларини айтишади.

- Жамоа бугун яхши ўйин кўрсатди ва кўплаб вазиятларга эга бўлди. Мавсум давомида жамоада реализацияда муаммолар бўлаётганини кўряпмиз. Хўш, бу муаммони тўғрилаш учун қанча вақт кетади?

- Буни устида ишлаш керак. Фақатгина машғулотлар орқали ҳал қиламиз. Бошқача йўл йўқ.

- Бугун Кими Мерк қайдномада бор эди. Бироқ у трибунадан ўйинни томоша қилди. Бунга сабаб нима?

- У ўзида ноқулайлик ҳис қилди. Оёқ мушакларини тортиб олганди. Шу сабабли унга дам бердик. Ҳали у термага бориши керак.

- Яхши ўйин учун миннатдорлик билдирамиз. Мағлубиятнинг сабабини нималарда деб ўйлайсиз?

- Бугун бизнинг кун эмасди. Барча ишни қилдик, вазиятлар яратдик, ўйинни назорат қилдик.

- "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацкихга Ўзбекистон Суперкубоги ўйини олдидан ҳам пенальтилар бўйича савол берганида, у пенальтиларга ишлашдан маъно йўқлигини, барчаси омадга бориб тақалишини айтганди. Сўнгги бир неча совринларини пенальтилар орқали бой бериб қўйган "Пахтакор"да ёки бир неча турнирларда пенальтилар орқали мағлуб бўлган термаларимизда бу муаммони ҳал қилиш мумкинмикин?

- Барчаси руҳиятга боғлиқ. Машғулотлардан кейин йигитлар пенальтилар, жарималар устида ишлашади. Менимча, руҳиятга боғлиқ. Йигитлар бунинг устида ишлаши керак.

- "Пахтакор" кубокдан чиқиб кетганидан кейин ОЧЛ учун имкониятлари пасайди. Чемпионатда яққол лидер бор. Клуб келаси мавсумда жамоанинг халқаро майдонсиз қолиб кетишидан қўрқмайдими?

- Йўқ, унақаси бўлмайди. "Пахтакор" ҳар доим халқаро майдонда бўлади ва олдига чемпионлик мақсадини қўяди. Ҳали олдинда ўйинлар жуда кўп. Олдиндан бирор нима деб бўлмайди.

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика