UZ

Сўнгги янгиликлар

14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  24 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  2 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  2 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  2 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  4 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  14 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11

❗️ Камерун ва Коста-Рика терма жамоалари ва улар қандай ўйнаши ҳақида нималарни билишингиз керак? Николай Егоричевдан таҳлил Янгиликлар

❗️ Камерун ва Коста-Рика терма жамоалари ва улар қандай ўйнаши ҳақида нималарни билишингиз керак? Николай Егоричевдан таҳлил

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сентябрь ойига белгиланган ўртоқлик ўйинларидаги рақиблари маълум бўлди. Булар Камерун (23) ва Коста-Рика (27).

Championat.asia мухбири Николай Егоричев нималарни билишингиз кералиги ҳамда Ўзбекистон терма жамоасининг рақиблари қандай ўйнаши ҳақида маълумотлар беради.


Камерун: афсонавий мураббий, Европанинг юқори лигада ўйнайдиган футболчилари ва "рус" ҳимоячи ярим ҳимоячиси

Камерун билан бошлайлик. “Енгилмас шерлар” ФИФА рейтингида 38-ўринни эгаллаб турибди. Африка термаларидан фақат Сенегал (18), Марокаш (22), Тунис (30) ва Нигерия (31) улардан юқорироқ. Айтиш мумкинки, Камерун ўз қитъасининг энг яхши терма жамоалари қаторига киради.

Ригобер Сонг камерунликлар бош мураббийи ҳисобланади. Камерун терма жамоасида 137 та ўйин ўтказган. Бу эса мамлакат тарихидаги энг яхши кўрсаткич. Масалан, Самуель Это’О ҳисобида 118 та ўйин бор. Сонг шу йилнинг март ойидан буён Камерун терма жамоасини бошқариб келмоқда. Бунгача Ригобер ёрдамчи сифатида ишлаган ва Камерун ёшлар терма жамоасини бошқарган. Унинг қўл остида терма жамоа учта ўйин ўтказиб, иккитасида ғалаба қозонган.



Март ойида Камерун Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун Жазоир билан ўйнади. Биринчи учрашувда камерунликлар мағлуб бўлишди (0:1). Иккинчи учрашувда эса қийин ғалабага эришди: жамоа 1:0 ҳисобида олдинда бориб, 118-дақиқада гол ўтказиб юборди ва 124-дақиқада ҳал қилувчи голни киритди. Шу тариқа, Камерун терма жамоаси 2014 йилдан бери илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этади. Камерунликлар эса мундиалда жуда қийин гуруҳга тушди. Булар Бразилия, Сербия ва Швейцария.



Камерун терма жамоасининг деярли барча футболчилари Европанинг топ лигаларида ўйнашади. Андрé Онана (“Аякс”, “Интер”), Бриан Мбемо (“Брентфорд”, АПЛ), Карл Токо-Экамби (“Лион”), Андре Замбо-Ангисса (“Наполи”) ва Эрик Чупо-Мотинг (“Бавария”). Жамоа сардори Венсан Абубакар. У фаолиятини Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" клубида давом эттирмоқда.Камерун терма жамоаси футболчиларининг умумий қиймати Transfermarkt маълумотларига кўра, деярли 137 миллион еврони ташкил қилади.

Германиянинг “Ганновер” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган 26 ёшли ҳимоячи Гаэль Ондуани алоҳида таъкидлаш жоиз. У Камерунда туғилган, лекин болалигининг кўп қисмини Россияда ўтказган. Унинг отаси Камеруннинг Москвадаги элчихонасида ишлаган. Ондуа "Локомотив" ва ЦСКА академияларида футбол таълимини олган, катталар даражасида эса Даниянинг "Вейле", "Анжи" ва Швейцариянинг "Серветте" клубларида ўйнаган. Гаэль рус тилида мукаммал гапиради, ҳаммомларни яхши кўради ва ўзининг Телеграм каналини юритади



Ўтган қишда Африка Миллатлар Кубогида Камерун терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Ярим финалда камерунликлар Мисрга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди. Финалда мисрликлар Сенегалга имкониятни бой берди. Камерун эса бронза медаллари учун курашда Буркина-Фасони мағлуб этди (яна пеналтилар сериясида).

Олдинги мураббий Тони Консейсау билан солиштирганда - Ригобер Сонг Камерун терма жамоасининг ўйинини бошқача схемада тиклади. Агар жамоа португаллар қўл остида асосан 4-3-3 ўйнаган бўлса, Сонг икки ҳужумчи таркибни афзал кўради. Деярли барча Африка жамоалари сингари Камерун ҳам кучли футбол кўрсатади. Камерунликлар жуда кучли физикага эга, улар тўп учун курашда ўзларини яхши ҳис қиладилар ва юқорида ўйнашдан тортинмайдилар, чунки уларнинг олдида тез-тез кучли ҳужумчилар (Шупо-Мотинг, Абубакар ёки “Ал-Таавун”дан Тавамба) бўлади.




Коста-Рика: таркиби Ўзбекистонникидан арзонроқ, юлдузлардан эса фақат Навас

Коста-Рикада вазият бошқача. Марказий Американинг бу жамоаси кўпинча учта марказий ҳимоячи бплан ўйнайди. Улар иштирокидаги ўйинларда одатда кам гол урилади. Ўйин услуби бўйича Коста-Рика Камерундан жуда фарқ қилади: у ҳимоядан ҳаракат қилади, қарши ҳужумларда рақибни ушлайди ва камдан-кам ҳолларда тўпни юқорига кўтаради.




Жорий йилнинг март ойида Коста-Рика ва АҚШ терма жамоалари ўртасидаги ўйин бу борада далолат беради. Жамоа узоқ вақт курашди, Кейлор Навас томонидан бир нечта қутқарувлар амалга оширилди, шундан сўнг коста-рикаликлар ҳали ҳам олдинда ўз имкониятларини топдилар. Дастлаб бурчак тўпига келган марказий ҳимоячи Хуан Пабло Варгас, кейин эса ҳужумчи Антони Контерас гол урди. Instat таҳлилий сайти маълумотларига кўра, америкаликлар Коста-Рика дарвозаси ёнида олтита вазият яратишди, аммо гол ура олмадилар. Навас жамоадошлари учта имкониятдан иккитасини голга айлантирди.

Жаҳон чемпионати учун саралашда Коста-Рика жамоаси тўртинчи ўринни эгаллаб, Янги Зеландия билан баҳсда омадини синади.

Коста-рикаликлар учинчи дақиқадаёқ гол уришди ва Қатарга йўлланмани қўлга киритишди. Мундиалда эса ўз гуруҳида Германия, Испания ва Япония билан куч синашади. Бу коста-рикаликлар учун кетма-кет иккинчи жаҳон чемпионати ҳисобланади.



Терма жамоанинг аксарият ўйинчилари Жанубий ва Шимолий Америкадаги маҳаллий чемпионат ёки лигаларда тўп тепади. Transfermarkt портали коста-рикаликларнинг таркибини 18 миллион еврога баҳоламоқда. Ўзбекистон бир ярим баробардан кўпроқ қиммат – 28,5. Юқорида тилга олинган Кейлор Навасдан ташқари, Жоель Кемпбелл ("Арсенал", "Бетис", "Спортинг" ва "Вильярреал"да ўйнаган) ва Брайан Руис ("Спортинг", "Фулхем", "Твенте", ПСВ) клубларида ўйнаган.

Терма жамоани бугунги кунда 62 ёшли колумбиялик мутахассис Луис Фернандо Суарес бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида коста-рикаликлар барча турнирларда 22 учрашув ўтказишиб, 12 ғалаба, 5 дуранг ва 5 мағлубият.




Хулоса
Камерун терма жамоаси Ўзбекистон учун шубҳасиз асосий рақиб ҳисобланади. Европанинг етакчи чемпионатларидан, жумладан, топ-клублардан ҳам кўплаб футболчилар бор. Сречо Катанец жамоаси камерунликларга қандай қаршилик кўрсатиши қизиқ.

Коста-Рикага келсак, бу ерда ҳамма нарса унчалик оддий эмас. Бу мутлақо ажойиб жамоа деб ҳам бўлмайди. Лекин жамоа курашувчан ҳамда жангари кайфиятда футбол кўрсатади. Айнан Коста-Рика каби рақиблар билан ўйинлардан Ўзбекистон терма жамоасининг истиқболи ҳақида хулоса чиқариш мумкин. Коста-рикаликларнинг жаҳон чемпионатига КОНКАКАФ минтақасидан чиққан. Адашманг, бу минтақа бир неча жамоани ҳисобга олмаганда, ОФКдан анча кучсизроқ.


Николай Егоричев

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика