

AS хабарига кўра, француз клуби 17 ёшли хавбекни 50 миллион евро эвазига сотиб юборади. Унга Мадриднинг "Реал" клуби қизиқиш билдиряпти. Зинедин Зидан Камавингани Каземиронинг ўриндошига айлантирмоқчи ва клуб унинг агентлари билан музокара ўтказяпти.

Маълумот учун, Камавинга жорий мавсум 25 ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган.


