Камавинга ҳам жароҳат олди

Omonjon To`xtamirzayev
28 ноя 2024
"Реал"нинг франциялик ярим ҳимоячиси Эдуарду Камавинга ЕЧЛ диорасидаги "Ливерпул"га қарши баҳсда жароҳат олди.

Ўйинни асосий таркибда бошлаган Камавинга 56-дақиқада алишитрилди. Унинг ўрнига майдонга Дани Себальос туширилди. Франциялик футболчи тиззаости мушакларида оғриқ ҳис қилган ва шу сабабли ўйинни давом эттира олмаган.

Клуб ўзининг расмий сайтида футболчи жароҳат олганини тасдиқлади. 

Дастлабки тахминларга кўра, Эдуарду Камавинга 2-3 ҳафта жамоага ёрдам бера олмайди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: "Реал Мадрид" расмий сайти