Калверт-Льюин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин

Alisher
25 дек 2020
"Эвертон" форварди Доминик Калверт-Льюин фаолиятини бошқа бир Англия клубида давом эттириши мумкин.

23 ёшли ҳужумчи "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Томонлар қишки трансферлар ойнасида музокараларга киришиши мумкин.

Калверт-Льюин жорий мавсум Англия Премьер-лигаси доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол уришга эришди. Ҳужумчи "Эвертон" сафида 2016 йилдан бери ўйнайди.

Мерсисайдликлар Англия чемпионатида 14 турдан сўнг 26 очко жамғарган ҳолда жадвалда 4-ўринда боришмоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Express