Калинич ёзда "Милан"дан кетиши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
18 мар 2018
"Милан" футболчиси Никола Калинич мавсум якунланганидан сўнг жамоасини ўзгартириши мумкин.

Маълум бўлишича, миланликлар бош мураббийи Женарро Гаттузо 30 ёшли футболчининг айни пайтдаги ҳолатидан норози.

Маълумот учун, ҳужумчи шу кунгача "россонер"лар сафида 30та ўйин ўтказиб, 4 маротаба рақиблар дарвозасига гол киритган. У ўтган йилнинг ёзида "Милан" сафига бориб қўшилганди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Football-italia.net