Кальдерон: “Барселона”даги вазият – “Реал” учун нохуш хабар”
28 авг 2020 00:22
Янгиликлар
Кальдерон: “Барселона”даги вазият – “Реал” учун нохуш хабар”
“Примерода “Барселона” сингари жамоанинг бўлиши жудаям муҳим. Бу “Реал” учун энг жиддий рақиб. Ҳар иккала жамоанинг ўзаро рақобати, тўқнашуви уларни янада кучлироқ қилади. Илгари Месси ва Роналду ўртасида кураш кечарди. Улар “Барселона” ва “Реал” сафида тўп тепиб, дунёнинг энг кучли футболчисига айланишди. Айнан ушбу қарама-қаршилик уларни кўпроқ соврин ютишга, бир биридан устунроқ бўлишга ҳаракат қилишига замин яратди.
Клублар доимо совринлар учун курашишади. Шундай бўлиши ҳам керак. Айни пайтда “Барселона” қийин даврни бошидан кечирмоқда. Назарий жиҳатдан олиб қараганда, рақибингнинг кучсизланиши, қийинчиликни бошидан кечириши сен учун қайсидир маънода яхши. Аммо бундай вазиятда эмас. “Барселона” катта клуб ва у “Реал” учун душман эмас. Биз клуб раҳбарияти билан доим дўстона муносабатда бўлиб келганмиз. “Барселона”даги ҳозирги вазият “Реал” учун ёмон янгилик”, дея Кальдероннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар