Кака: "Гаттузода "Милан" қони бор, агар у клубни ЕЧЛга қайтарса..."
17 мар 2019 17:43
Янгиликлар
Кака: "Гаттузода "Милан" қони бор, агар у клубни ЕЧЛга қайтарса..."
"Милан"нинг собиқ футболчиси Кака Женнаро Гаттузо бошқарувидаги жамоанинг ўйинлари борасида фикр билдирди.
"Сиз, у қийин вазиятларда қандай таъир ўтказганини кўрдингиз. Гаттузода "россонерилар" қони бор. Агар "Милан"ни ЕЧЛга қайтарса ажойиб иш бўларди. Бунга вақт керак, лекин биз миланликлар футболи янгиланганига гувоҳ бўлдик. "Интер" муваффақиятли бўлмаса ҳам Чемпионлар Лигасига қайтди. "Милан" эса А Серияда 3-ўринни эгаллаб турибди.

"Юве"га етиб олиш қийин, аммо Лео ва Мальдини яхши ишлашмоқда. Трансфер бозорида кичик харидларни амалга оширганига қарамасдан, жамоа яхшиланиб боряпти. Шунингдек, молиявий босқичда "Милан" барқарорликни ушлаб қолиши муҳим ҳисобланади", - дея Каканинг сўзларини келтиради Football Italia нашри.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар