Жуд Беллингемнинг қачон сафга қайтиши маълум

Khoja
12 авг 2025, 11:10
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем елкасидаги операциядан сўнг қачон сафга қайтиши маълум қилинди.

Ярим ҳимоячи камида октябрь ойи охиригача жамоага қайтмайди, деб хабар беради АS.

Футболчи аввалроқ елканинг такрорий чиқиши бўйича операцияни муваффақиятли ўтказган эди. Ярим ҳимоячи бу жароҳатни 2023 йилнинг ноябрь ойида "Райо Вальекано" билан ўйинда олганди. 

Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 58 та ўйинда қатнашиб, 15 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›