Жуд Беллингем 11 та гол ҳақида: "Шунчаки ўйинларни кутаман ва улардан завқ оламан"

Aziz Tukhtamuradov
27 окт 2023, 08:27
"Реал" футболчиси Жуд Беллингем янги жамоаси сафидаги самарадорлиги ҳақида гапирди.

"Ҳа, мен ўйинлар учун яхши ҳолатдаман. Бундан жуда хурсандман. Шунчаки ўйинларни кутаман ва улардан завқ оламан. 11 та гол урганимдан ўзим ҳам бироз ҳайратдаман, аммо мен жамоамга ёрдам беряпман ва бахтлиман", - деди Беллингем.

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли Беллингем шу ёзда 103 миллион евро эвазига "Боруссия Д"дан "Реал" сафига келиб қўшилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: TVE