

"Агар Юрген ғалаба қозонса, бу у учун жуда катта муваффақият бўлади. Агар ютқазсачи... 3та финални ютқазиш бу жуда ҳам оғир ҳолат. Аммо у қувноқ мураббий. У фақат ғалабани ўйлайди. Мен мураббий сифатида Чемпионлар Лигаси финалида ўйнаш нима эканлигини тушунаман. Лекин унинг салбий томонлари ҳам бор. Бу шундай нарсаки, унда бутун бошли жамоа ва мураббий ютқазади. "Тоттенхэм" ҳали соврин ютмади ва бу биринчиси бўларди. Финаллар ўйнаш учун эмас, ғалаба қозониш учун", - дейди Моуринью.



