Жозе Моуриньонинг фикрича рақиблар атайлаб Костанинг жиғига тегишади
19 окт 2015 21:25
Янгиликлар
Жозе Моуриньонинг фикрича рақиблар атайлаб Костанинг жиғига тегишади
"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо рақиблар Диего Костани асабига тегишга ҳаракат қилишларини айтиб ўтди.
"Биламан, рақиблар Диегони ўзидан кетиб қолишга мажбур қиладилар. Мен унинг "Астон Вилла" футболчиларининг провокацияларига эътибор бермаганидан хурсандман. Ушбу ўйиндаги вазиятларни муҳокама қилмагунларича у ҳақидаги танқидлар тўхтамайди", - дейди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, "Астон Вилла"га қарши ўйинда Мика Ричардс Костани итариб юборди. Кейин эса Лескотт уни белига зарба берди. Яна вазиятлардан бирида Эшли Вествуд унинг оёғига тепишга ҳаракат қилди.
Фикрлар