Жованни ван Бронкхорст "Рейнжерс" бош мураббийи этиб тайинланди

Alisher
19 ноя 2021, 17:16
"Рейнжерс"нинг янги бош мураббийи этиб Жованни ван Бронкхорст тайинланди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. У жамоа тарихидаги 17-бош мураббийга айланди.

Битим тафсилотлари кўрсатилмаган. 46 ёшли нидерландиялик мутахассис "Астон Вилла"га йўл олган Стивен Жеррарднинг ўрнини эгаллайди.

Ван Бронкхорст "Рейнжерс" футболчиси сифатида 1998-2001 йилларда ҳаракат қилган. Унинг сўнгги иш жойи Хитойнинг "Гуанчжоу Фули" клуби бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: rangers.co.uk