UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  2 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  10 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Жованни Трапаттони: “Ювентус” охиригача курашади” Янгиликлар

Жованни Трапаттони: “Ювентус” охиригача курашади”

Италиялик машҳур мураббий Жованни Трапаттони “Ювентус” тарихида муҳим из қолдирган мутахассислардан бири саналади.


У ўзининг автобиографик асари “Non dire gatto”нинг тақдимот маросимини Турин шаҳрида ўтказишга қарор қилди. Китобнинг тақдимот маросимида у бир қатор саволларга жавоб қайтарди.


- Бу ерда ўзимни уйдагидек ҳис қиламан. Чунки айнан шу ерда ҳаётимдаги энг ёрқин лаҳзаларни ўтказганман. Кўпчилик билмайдиган мураббий эдим, лекин Бонипертининг кўмаги билан жаҳонга номим танилди, - дея гап бошлади Трапаттони.

- Бир неча кундан кейин сиз Қитъалараро Кубок қўлга киритилганининг 30 йиллигини нишонлайсиз. Бу сизнинг энг катта ғалабангиз бўлганми?

- Ҳа. Ўша ютуқ “Юве”ни эришилган барча муваффақиятлардан кейин жаҳон тахтига қайтарганди. Ғалабани жуда қадрлайман. Гарчи, Токиога “Эйзел”даги фожиадан кейин йўл олган бўлсак ҳам. Бироқ менга бир неча ой ичида фаолиятимдаги энг ёрқин ва энг қора лаҳзаларни бошдан кечирганимни тан олиш жуда қийин бўлган.

- “Юве” ва Турин сизга нималар берди?

- Ҳамма нарсани. Фақат шуҳрат эмас, балки пойдевор ҳам. Бу менга Германия, Австрия ва Португалияда ўзимни тутиб қолишга ёрдам берди. Бу ерда истаган жойимга кетишга ва ўз кучимга ишонишга ёрдам берган нарсага эга бўлдим.

- “Милан”дан “Ювентус” тарихига кирган бошқа бир мураббий ташриф буюрди. Аллегри сизни ажаблантирдими?

- Йўқ, у миясини яхши ишлатади ва ўйинчилик давридаёқ бу яққол кўзга ташланиб турарди.

- Уни “Кальяри”да шуғуллантиргансиз.

- Бир неча ой. Унинг “Юве”да ишлари юришаётганидан хурсандман. Дебют мавсумдаёқ Италияда барча мусобақаларда зафар қучиш ва Чемпионлар Лигасида финалгача етиб боришни ҳамма ҳам уддалай олмайди.

- Бироқ танқид йўқ бўлмади. Нега?

- Жамоани ғалабалар тўлқинида қабул қилиб олсанг, осон бўлмайди. Агар юқорида бўлмасанг, “Юве” атрофида ёқимли бўлмаган ҳолат юзага келади. Лекин тизим ва жамоа характери ҳамиша ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Буни ўйинчиларнинг вазифасига нисбатан муносабатида кўряпман. Аллегрига қойил, у ақлли инсон эканлигини кўрсатмоқда.

- Нега “Ювентус” Чемпионлар Лигасида ажойиб ўйнаяпти, бироқ чемпионатда бунинг акси содир бўляпти? Аввал бунинг тескариси бўларди.

- Бундан қочиш имконсиз эди. “А” серияда жамоага қарши кайфият юзага келган. Нафақат рақиблар, балки лига атрофидаги ҳолат ҳам “Юве”га таъсир ўтказяпти.

- Бунга қандай муносабатда бўлиш керак?

- “Ювентус”да бунга қарши чақилмас ген мавжуд. Шу сабабли у охиригача курашади.

- Пешқадамлардан ортда эканига қарамай, жамоада чемпионликка имконият борми?

- Ҳа, чунки мавсум энди қизиган палласига кириб бормоқда. Рақобатчилар ўртасида кам бўлмаган ўзаро учрашувлар бор. Чемпионлик тақдири ноябрда эмас, март ойида ҳал бўлади. Курашга қайтиши учун “Юве” натижаларга эришиши зарур.

- Аллегрининг қўшимча қуроли нима бўлиши мумкин?

- Мората ва унинг голни сезиш қобилияти.

- Агар Еврокубокларда 1:6 ҳисобида мағлубиятга учрасангиз нима деган бўлардингиз?

- Барча ғазабни ижобий тарафга қаратишдан бошлаган бўлардим. Жамоанинг ғурури ўзини билдириши керак: нафақат ишқибозлар ёки мураббий, балки ҳар бир футболчи топталди.

- Нега Римда мураббий бўлиш қийин?

- У ерда муҳит оғир. Шунинг учун ҳеч қачон Рим ёки Неаполда ишлашни хоҳламаганман. Йиллар давомида таклиф қилишган. Хотиним римлик бўлгани учун бундан фойдаланишга уринишган. “Совуқ” Турин яхшироқ.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика