Жоржиньо жорий трансфер ойнаси ёпилгунча Лондоннинг бошқа клубига ўтишга яқин
31 янв 2023 10:05
Янгиликлар
Жоржиньо жорий трансфер ойнаси ёпилгунча Лондоннинг бошқа клубига ўтишга яқин
Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.
Унга кўра, “Челси” клубда Конор Галлахерни қолдириб, Жоржиньони “Арсенал”га қўйиб юбормоқчи. Аввалроқ, Галлахерга “Эвертон” қизиққани айтилганди.
“Тўпчилар” эса “Брайтон”га Мойсес Кайседонинг трансфери бўйича иккита таклифи рад жавоб қилингандан кейин, италиялик хавбек вариантига эътибор қаратишган.
31 ёшли Жоржиньо 2018 йилдан бери “Челси” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У бунгача “Наполи”, “Самбонифацезе” ҳамда “Эллас Верона” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Италия ТЖ сардори жорий мавсум АПЛда 18 баҳсда қатнашиб, 2 та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар