Жорже Жезушда коронавируснинг ноёб тури аниқланди
29 янв 2021 14:44
Янгиликлар
Жорже Жезушда коронавируснинг ноёб тури аниқланди
"Бенфика" жамоа бош мураббийи Жорже Жезушда SARS-CoV-2 томонидан келиб чиққан нафас йўли инфекциясининг клиник кўриниши борлигини маълум қилди.
Мутахассис сўнгги икки ҳафтада 7та манфий тест топширди, аммо кеча ўтказилган қўшимча тестлар унда коронавируснинг янги тури борлигини кўрсатди.
Жезуш яқин бир неча кунларда изоляцияда бўлади, "Бенфика" ходими эса унинг соғлигини кузатиб боради.
Эслатиб ўтамиз, мутахассис мураббийлик фаолияти давомида "Бенфика"дан ташқари "Амора", "Фелгейраш", "Униан Мадейра", "Эштрела" (Амадора), "Витория" (Сетубал), "Витория" (Гимарайнш), "Морейренсе", "Униан Лейрия", "Белененсеш", "Брага", "Спортинг" (Лиссабон), "Ал Ҳилол" ва "Фламенго" жамоаларини бошқарган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар