

2018 йилги сайловларда ғолиб бўлган Веа иккинчи мандатда ҳам ғолиб бўлмоқчи эди. Бироқ у "Бирдамлик партияси" вакили Жозеф Боакаига мағлуб бўлди. Веа сайловда 49,11 фоиз, унинг рақиби эса 50,89 фоиз овоз тўплади.
"Милан" ва ПСЖ каби клубларнинг собиқ футболчиси аппеляция беришни ва овозларнинг қайта ҳисобланишини истамади ва мағлубиятга рози бўлди. Қайд этиш керак, Либериянинг янги президенти Веадан бироз "қарироқ". Боакаи 78 ёшда, Веа эса 57.



