

Тошкентлик ҳакам жорий мавсум андижонликларнинг Про лига доирасида "Бухоро" ва "Зомин"га қарши ўйинларда ишлади ҳамда иккала баҳсда ҳам ҳисоб очилмади. Шунингдек, у вилоятнинг яна бир жамоаси "Андижон-2"нинг Ўзбекистон кубоги доирасида "Шўртан"га қарши учрашувини ҳам бошқарган ва унда ғузорликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Қизиқ томони, 2020 йилги Суперлига баҳсларида ҳам Серазитдинов бошқарган ўйинларда "Андижон" муроса кўчасини танлаган ("Сўғдиёна" — 1:1, "Навбаҳор" — 0:0).
"Андижон" сўнгги бор 2019 йил ушбу ҳакам бридагаси иштирок этган ўйинда "Қизилқум"ни мағлубиятга учратган (1:0).



