

"Calciomercato" хабарига кўра, 31 ёшли испанияликнинг хизматларига "Ювентус" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Унинг "Барселона" билан шартномаси 2024 йил ёзига қадар давом этади. Бироқ каталонияликлар Альбанинг хизматларидан воз кечишга тайёр туришибди.
Ушбу мавсумда Альба "Барса" таркибида 17 ўйинда 1 гол урди.



