UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Ўзбекистон U23 термаси Хитойдаги турнирда иштирок этади  0 01:41Франция. ПСЖ қийин ўйинда дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди  1 01:11Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлуб қила олмади  2 00:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1  0 00:46Тер Штегеннинг қишда "Барселона"дан кетиши инкор қилинмаяпти  1 00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" 4:3  0 23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  5 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  7 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  4 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  7 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0

Жонатас: «Қизларим биринчи қорни кутишяпти» Янгиликлар

Жонатас: «Қизларим биринчи қорни кутишяпти»

Теглар :  ЖонатасРубин
Шу ёзда Қозоннинг «Рубин» клуби янги футболчилар харидига 40 миллион евро сарфлади.

 Жамоа сафига қўшилганлардан бири - Жонатасга мухлислар эътироз билдиришмаяпти. У жорий мавсумда 9та ўйин ўтказиб, 5та гол урди. Яқинда бразиялик футболчи Championat.com сайтига интервью берди. Қуйида ана шу суҳбатни ўқишингиз мумкин.

— Келинг, бир неча ой олдинга қайтамиз. «Реал Сосьедад» билан яна тўрт йиллик шартномангиз бор эди, аммо кутилмаганда Қозондан таклиф тушди. Буни қандай қабул қилдингиз?

— Ўшанда кўнглимдан қандай ҳислар кечганини эслайман. Чунки бундан шокка тушмаганман. Билсангиз, аввалги клубимда мени қониқтирмайдиган жиҳатлар кўп эди. Шу боис ҳаво алмаштиришни истагандим. Агентим билан вазиятни ўрганиб чиқдик ва Россияга бориш керак, деган қарорга келдик.

— Ўшанда «Рубин» ва Қозон ҳақида нималарни билардингиз?

— Бу Россиянинг катта клуби эканидан хабардор эдим. Биринчи ўринда Карлос Эдуардога қўнғироқ қилдим. Жамоа, база, ходимлар ҳақида сўрадим. У фақат яхши фикрлар билдирди ва унга ишондим.

— Билсангиз, буни эшитиш ғалати. Чунки Карлоснинг Қозонда омади чопмаганди.


— (Кулади) Ундан футбол, ўйин амалиёти ва жароҳатлар ҳақида сўрамадим. Мени кўпроқ клуб, база, ўйинчилар ва ходимлар қизиқтирганди.

— Иқлимнинг бирдан ўзгаришига оилангиз қандай муносабат билдирди?

— Бу муҳим масала эди. Чунки мен икки қизнинг отасиман, оилам учун жавобгарман. Биринчи ўринда улар, кейин эса ўзим ҳақимда ўйлайман. Улар мени қўллаб-қувватлашди. Ҳозирги кунда мослашиш жараёнидамиз. Иссиқ кийим-кечаклар харид қилдик. Қизларим биринчи қорни кутишяпти.

— Сизни таклиф қилиш ғояси Хави Грасиянинг шахсан ўзига тегишли. У билан олдин ҳам бу борада суҳбатлашганмидингиз?


— Ҳар қандай футболчи учун мураббийнинг шахсан ўзи қизиққани муҳим аҳамият касб этади. Яширмайман, «Рубин»ни танлашимда шу жиҳатларни ҳам инобатга олганман, лекин олдинлари Грасия таклиф билан чиқмаган. Испанияда бир-биримизга қарши ўйнаганмиз. Ўйлашимча, у мени «Эльче»далигимда кўз остига олиб қўйган. Унинг «Малага»сига қарши учрашувларда ўзимни кўрсатгандим.

— Россияга Италия ва Испания чемпионатларида ўйнаган бразилиялик ҳужумчи ташриф буюрса, кўпчилик унинг етакчига айланишига ишонади. Аммо ҳамма ҳам бу ишонч­ни оқлайвермайди. Нима учун?


— Футболчи ўзини кўрсатиши учун кўп нарсаларга аҳамият бериш керак. Сизни қандай кутиб олишлари ҳам муҳим аҳамият касб этади. Жамоа доимо ғалаба қозониб турса, янги ўйинчининг мослашиб кетиши ҳам осон кечади. Акс ҳолда, қийинчилик туғилаверади. Ҳеч бир футболчи ёлғиз ўйнамайди. Ҳужумчилар бошқа амплуа вакилларига боғланиб қолишади. Сиз супер­юлдуз бўлсангиз ҳам, шерикларингиз тўп билан таъминлаб туришмаса, ҳеч нимани уддалай олмайсиз.

— «Рубин» мавсумни бўш бошлади. Ҳамма буни янги ўйинчиларнинг кўплиги билан боғламоқда. Лекин «Анжи»да ҳам шундай вазият бўлишига қарамай, яхши ўйнаяпти ва кўп очко жамғарди.

— Бироз кутинг. Ҳеч нима бир кунда қурилмайди. Ҳақиқатан ҳам, Қозонда кучли футболчилар жам бўлишган. Аммо уларнинг ҳар бири шаҳар, атрофдагилар ва иқлимга мослашишлари керак. Бу жараён ҳаммада ҳар хил кечади. Бироқ жамоанинг ўз ғояси ва мақсади бор. Буни кунлик машғулотларда кўряпман.

— «Рубин»га еврокубокларга чиқиш вазифаси қўйилган. Чемпионатдаги рақиблар анча узоқлашиб кетишди. Балки бор эътиборларингни кубокка қаратарсизлар?


— Ўйлашимча, турнир жадвалида юқорилаш учун имкониятимиз бор. Ҳозир, аксинча, чемпионатга кўпроқ эътибор қаратиш лозим. Чунки кубокнинг кейинги босқичи баҳорда бўлади.

— Бир сирни очсак. Мавсум аввалида жамоага таклиф этилган 10 нафар янги футболчидан мухлислар фақат сиз ва Рочиннинг ўйинларидан мамнунлар. Буни ҳис қилдингизми?

— Қўйсангиз-чи. Рубен билан ҳужумда ўйнаймиз. Шу боис ҳам ишимиз кўринган. Аслида, ғалабада ҳар бир ўйинчининг ҳиссаси бор. Мухлисларнинг ҳамиша ўз ёқимтойлари бўлади. Агар ишқибозлар у ёки бу футболчини танқид қилаверишса, яхши натижаларни кутиш қийин. Шахсан мен учун оиламнинг қўллаб-қувватлаши етарли.

— Бразилия, Голландия, Италия, Испания чемпионатларида ўйнагансиз. Энди Россияда фаолият олиб боряпсиз. Гол уриш қаерда қийинроқ?


— Футболчи яхши бўлса, ҳамма ерда гол ураверади. Бу чемпионат эмас, балки сизга қарши ўйнаётган рақибнинг даражаси билан боғлиқ. Масалан, Италияда ҳимоячилар тактик жиҳатдан кучлилар. Улар тўпни олиш учун курашмай, шунчаки, сизни «офсайд»да қолдиришлари мумкин. Россияда эса мудофаа вакиллари жисмонан кучли ҳисобланишади, боз устига, ёпиқ футбол кўрсатишади. Жарима майдонида бирга-бир вазиятга чиқишингиз амримаҳол.

— РФПЛда сизни нима ажаблантирди?


— Ҳакамлик ва совуқ об-ҳаво (кулади). Жиддий гапирадиган бўлсам, айтарли янгилик йўқ.

— «Рубин» ҳужумчилари мавсум давомида камдан-кам ҳолларда 10тадан ортиқ гол уришади. Сизнинг бу борадаги режангиз қандай?


— 35та гол дейишим мумкин. Аммо бундан нима фойда?

— «Рубин» икки нафар кучли ҳужумчи билан ўйнайди. Аммо буни кўпчилик эскирган тактика деб ҳисобламоқда.


— Канунников билан нафақат жарима майдони ичида, балки бутун майдон бўйлаб ўйнашимиз мумкин. Грасия ҳамиша рақибни синчковлаб ўрганадиган мураббий. Шу боис, ҳужумдаги ўйинларимиз кўпроқ бизга қарши тўп сураётган жамоа ҳаракатига боғлиқ бўлади.

ЖАЪФАРАЛИ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика