
“Мен Жозе “Челси”га биринчи бор келганида жуда ёш эдим. Ўша вақтда 23 ёшда эдим, бироқ бир неча машғулотлардан сўнг, дарҳол дафтарни олиб, Моуриньо жамоавий учрашувларда, ўйиндан олдин матбуот олдида айтган барча қизиқарли нарсаларни ёзишни бошладим. Баъзида эса машғулотлардан кейин дафтарни олиб, нима қилган бўлсак, барчасини қайд этиб қўйдим. Жозе келган вақтда тушундимки, мен мураббий бўлишни хоҳлайман!” , — деб таъкидлайди Терри.
