Жон Терри миш-мишларни рад этди

Aslanov Jasurbek
23 июл 2018
"Челси" ва Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Жон Терри фаолиятини якунлагани ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

"Ҳали фаолиятимни якунлаганим йўқ. Айни дамда оилам билан таътилдаман ва таклифларни кўриб чиқяпман" - деб ёзди Терри "Инстаграм"даги саҳифасига.

Олдинроқ, 37 ёшли футболчи "Астон Вилла"дан кетганидан сўнг, бутсаларини михга илгани ва Sky Sports телеканалида мутахассиси сифатида ишлаши айтилган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com