Йоахим Лёв: "Мусобақага оз қолганида олинган жароҳат жуда ёмон"

Narzulla Saydullayev
24 май 2014, 10:57
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лев "Байер" ярим ҳимоячиси Ларс Бендернинг олган жароҳати борасида ўз фикрларини билдирди.
– Доимо мусобақага оз қолганида футболчи жароҳат олса бу жуда ёмон. Инсон томонлама Ларсга раҳмим келди. У ЖЧга боришни жуда ҳам хоҳлаганди, – дейди Лёв УЕФА расмий сайтига.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net