
Гибралтарга қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ҳа, биз бу беллашувда фаоврит ҳисобланамиз. Шу боис, номимизга мос тарзда ўйнашимиз лозим. Испания билан ўртоқлик учрашуви ҳам қизиқарли бўлади. Жаҳон чемпионлари Европа чемпионига қарши саф тортади. Испания сўнгги йилларда европада етакчиликни сақлаб келмоқда. Бу баҳсни барча интизорлик билан кутмоқда.