

“Мақсадларим — Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш, Португалия билан Жаҳон ва Европа чемпиони бўлиш ва албатта "Олтин тўп"га эга чиқиш.
Буларга эришиш учун ўз устимда астойдил ва ақл билан ишлашим, танам устида ишлаб, онгимни ўзгартиришим керак. Тўлиқ эътиборни шуларга қаратишим лозим", – деди Феликс.
Феликс жорий мавсумда Ла Лигада 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.



