

23 ёшли футболчининг агенти Жорже Мендеш Англия жамоаси билан эҳтимолий трансфер борасида музокараларни бошлади.

Аввалроқ машҳур португалияликнинг хизматларига "Бавария", ПСЖ, "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
Феликс 2019 йилда "Бенфика"дан "Атлетико"га 127,2 миллион евро эвазига ўтганди. Испания клуби учун ҳужумчи 129 та учрашув ўтказиб, 33 та гол урди ва 18 та голга ассистентлик қилди. Феликс ҳозирда ўз терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Ҳужумчи 3 та ўйинда 1 та гол урди ва 2 та голли пас узатди.



