Жиру Европа Лигасининг кетма-кет 4 та ўйинида 5 та гол урди
15 фев 2019 08:20
Янгиликлар
Жиру Европа Лигасининг кетма-кет 4 та ўйинида 5 та гол урди
“Челси” кеча Европа Лигаси 1/16 финал босқичи дастлабки ўйинида “Малмё”ни сафарда 2:1 ҳисобида енгди.
Лондонликларнинг 2-голига 58-дақиқада Оливье Жиру муаллифлик қилди. Франциялик футболчи Европа Лигаси доирасида кетма-кет тўртта ўйинда 5-голини урди.
Қайд этиш жоиз, Жиру АПЛда жорий мавсум 19 та ўйинда атиги 1 та гол урди. У 2018 йил ноябридан бери Англия чемпионатида гол ура олмаяпти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар