

“Шевченконинг ўйинларидан ҳайратга тушганман ва унга ўхшашни истаганман..... У истаган ҳолатдан - ўнг ва чап оёқда, бош билан ҳам бемалол голлар урарди. У ҳақиқий ҳужумчи эди.
Шева тезкор, ақлли ва ҳужумкор эди. Ёшлигимда Жан-Пьер Папен, Марко ван Бастеннинг ҳам ўйинлар ёқарди. Аммо Шева булар орасида энг севимли футболчим эди”, дея Жирунинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Лондон клуби матбуот хизмати.



