UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  1 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  1 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  1 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  0 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  11 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  15 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  4 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  8 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1

"Жирона" якка пешқадам, "Сосьедад" ва "Реал" устунликни голга айлантира олмади Янгиликлар

"Жирона" якка пешқадам, "Сосьедад" ва "Реал" устунликни голга айлантира олмади

Тунда бўлган "Хетафе" – "Кадис" учрашуви Примера-2023/24нинг 12-тури якунига етди.

Одатга кўра, махсус рукнимиз орқали турнинг қизиқ воқеларига эътибор қаратамиз. Демак, bienvenido!


Тур етакчиси

Кутилмаганда, сафарда "Осасуна"ни енгган (4:2) "Жирона" энди чемпионатда якка пешқадамга айланди. Тўғри, учрашувнинг маълум бир қисмида жамоа мухлислари асабийлашишларига тўғри келди – ҳисобни жироналиклар футболчиси Иван Мартин очди, аммо аввал 25 кейин 55-дақиқада гол уриб, дубль қайд этган Анте Будимир "Осасуна"ни олдинга олиб чиқди. 

Лекин "Жирона" ўзини йўқотиб қўймади: Артем Довбик мувозанатни тиклаган бўлса, украиналик бошқа бир футболчи Виктор Циганков каталонияликларни яна олдинга олиб чиқди, Алейш Гарсия эса 90-дақиқада якуний ҳисобни ўрнатди. Бу баҳсда Довбик гол+пас тизимида 1+2 очко тўплагани эътиборга лойиқ – ҳозирга келиб ҳужумчи бутун чемпионатнинг энг сермаҳсул футболчиларидан бири бўлиб турибди. "Жирона"нинг ўзи эса "Райо Вальекано" дарвозасига йўл топа олмаган "Реал"дан икки очкога қочиб кетди.


Тур ғалабаси

"Лас-Пальмас" ҳеч ким кутмаганда "Атлетико"ни таслим этди (2:1) – Кириан Родригес ва Бенито Рамиреснинг голларига меҳмонлардан фақатгина Альваро Мората жавоб бера олди. "Лас-Пальмас" учун (ўз майдонида) тарихий ғалаба: деярли 37 йил деганда "Атлетико" мағлуб этилди – 1987 йил 10 январидан буён биринчиси. Гран-Канария ороли жамоаси 10-ўринга мустаҳкам жойлашиб олди ва еврокубоклар зонасидан 3 очкога қолиб кетмоқда. "Матрасчилар" эса "Барселона"ни олдинга ўтказиб юборишди ва турни тўртинчи поғонада якунлашди.


Тур "апперкоти" 

"Барселона" сафарда "Сосьедад"ни Рональд Араухонинг охирги сониялардаги голи эвазига (1:0) таслим этди. Қизиғи, ўйин асосан мезбонларнинг фаоллиги билан ўтганди. Айнан "Реал Сосьедад" кўпроқ зарба берди, тўп билан кўпроқ муомалада бўлди ва умумий олганда ўйинни назорат қилаётгандек эди, аммо ҳал қилувчи паллада концентрацияни йўқотишди. 


"Сосьедад" ТОП-6дан чиқиб кетди ва "Аноэте"да 10 ойдан кейин яна мағлубиятга учради – ўтган сафар "Вальядолид"га 2023 йил 5 февралида имконият бой берилганди. Арсен Захарян захирада қолдирилди – Иманол Алгуасил фақатгина учта ўзгаришга қўл урди.


Тур сенсацияси

"Реал" "Сантьяго Бернабеу"да "Райо Вальекано" билан нолларга рози бўлишига тўғри келди. Статистика бўйича тўлиқ устунликка эга бўлган "қироллик клуби" (меҳмонлар Кепа дарвозасига бирорта аниқ зарба бера олишмади), гол уришни уддалай олмади. 

Дурангдан кейин "Реал" иккинчи поғонада қолди, аввалроқ айтганимиздек, "Жирона" якка пешқадамга айланди. "Райо" "Реал" стадионида 2000 йил мартидан буён илк марта очко олиб кетишни уддалади – ўшанда ҳам ўйинда ҳисоб очилмаганди.

"Эл Класико", Гранададаги триллер ва антирекорд

"Почти" камбэк

"Вильярреал" "Атлетик" билан ўйинда 0:3 ҳисобидан қайтиб, очко ишлаб олишига сал қолди (2:3). 85-дақиқагача басклар Иньиго Руис де Галаррета ва ака-ука Уильямсларнинг голлари (ҳар иккиси биттадан) эвазига ҳисобда олдинда эдилар, лекин кейин нимадир бўлди: 86-дақиқада Жерар Морено рақиб дарвозасига йўл топа олди, кейинги дақиқада эса Александр Серлот боши билан орадаги фарқни биттагача қисқартирди. 

Сўнгги дақиқалар ҳаяжонли бўлди, аммо "Вильярреал"га ҳали ҳам стабиллик етишмаяпти. "Атлетик" бир поғона юқорилади ва ТОП-4га яқинлашиб олди. Шунга қарамай, "Вильярреал" мухлислари учун ҳам хушхабар бор: клубга Марселино қайтиши мумкин – ҳозир томонлар мураббийнинг кейинги мавсумдан бош мураббийликка қайтиши бўйича музокаралар ўтказишмоқда, лекин Пачете қўл остидаги натижалар яхшиланмаса, Гарсия Тораль эртароқ ҳам қайтиши мумкин.

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика