Жинола: “Биз ҳали Погбанинг энг яхши ўйинларини кўрмадик”

Aslanov Jasurbek
19 фев 2017, 01:15
Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Давид Жинола Поль Погба ва Деле Алли ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Биз жуда ёш футболчилар ҳақида гапиряпмиз. Беш йилдан кейин кўп нарса ўзгаради. Евро-2016 пайтида айтгандим: Франция терма жамоаси яхши иштирок этди, аммо Погба ўз имкониятларини 30-40 фоизини кўрсата олди. Биз ҳали уни яхши ўйинларини кўрмадик.

Алли жуда талантли ва у келажак футболчиси. Уларниннг иккиси ҳам ўйинларини янада кучайтириш учун кўп томонлама ўз устиларида ишлашлари лозим.

Орадан бироз вақт ўтиб, биз уларнинг энг яхши ўйинларини кўришимиз мумкин бўлади” дейди Жинола.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: talkSPORT

Сўнгги янгиликлар

Барча ›