

Дарвозабон ўз майдончасидан ташқарида тўпни қўли билан ушлаб олди ва ҳакам томонидан четлатилди. "Ньюкасл"нинг кейинги баҳси "Манчестер Юнайтед"га қарши Англия лига Кубоги финал ўйини бўлади.
Поуп дисквалификация туфайли финалда қатнашмайди, иккинчи посбон Мартин Дубравка эса мавсумнинг биринчи қисмини МЮда ўтказган ва Англия лига Кубоги баҳсида майдонга тушган. Шу сабаб Дубравкани ҳам рўйхатдан чиқариб юборамиз.
Таркибда фақатгина 2022 йилнинг сентябрида эркин агент сифатида шартнома имзоланган Кариус қолди. Бир ҳафтадан сўнг 90 минг мухлис сиғадиган "Уэмбли"да у "Ньюкасл" дарвозасини қўриқлайди.


