

"Рома" ҳимоячиси Жуан Жезус Рим клуби асосий таркибидаги ўрнини йўқотгани боис тез орада "Фиорентина" таркибида пайдо бўлиши кутилмоқда. "Football Italia" нашри хабарига кўра, "бинафшаранглилар" Жезусни кейинчалик 4 миллион еврога харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олишади.
28 ёшли ҳимоячи жорий мавсум умумий ҳисобда 4 ўйинда майдонга тушди холос.
Маълумот учун, Флоренция клуби А Серия мусобақа жадвалининг 13-поғонасида бормоқда.



