Жейми Варди: «Боримизни бердик»

Narzulla Saydullayev
19 апр 2017
«Лестер» ҳужумчиси Жейми Варди «Атлетико»га қарши ўйиндан сўнг (1:1), ўз фикрларини билдирди (биринчи учрашув – 0:1).

«Биз бор кучимиз билан ўйнадик, айниқса иккинчи бўлимда. Рақиб ўз жарима майдони ёнида туриб олганди. Ульоа майдонга тушгач кўпроқ «иккинчи қаватда» ўйнашга уриндик, афсуски ғолиб бўла олмадик.

Шундай бўлса ҳам майдонда боримизни бердик», – дейди Варди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: uefa.com