

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт "Манчестер Юнайтед"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо машғулотларда енгил жароҳат олганини айтди. Натижада, футболчи пайшанба куни Венгрияга қарши ЖЧ-2022 саралашида ўйнай олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Санчо ушбу мавсумда "Боруссия"дан "қизил иблислар" сафига келиб қўшилди. Унинг шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. Санчо Англия клубида бонуслар билан ҳафтасига 250 минг фунтдан кўп ишлайди.



