Йерро "Реал" мураббийлар штабига киритилди

Narzulla Saydullayev
12 июл 2014
Машҳур футболчи Фернандо Йерро Мадриднинг "Реал" клуби мураббийлар штабига киритилди, деб хабар бермоқда клуб расмий сайти.
"Реал" собиқ сардори ёшлар жамоасига бош мураббий этиб тайинланган Зинедин Зиданнинг ўрнини эгаллайди.

Йерро "Реал" сафида 1989-2003 йилларда тўп тепган. Бу клуб билан бирга 5 карра Испания чемпиони бўлган ва уч бор Европа чемпионлар лигасида зафар қучган.
 
Сўнгги йилларда у Испания футбол Федерациясида ишлаб келаётганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru