Жером Ротен: “Мбаппе деярли “Реал”да...
12 апр 2020 09:14
Янгиликлар
Жером Ротен: “Мбаппе деярли “Реал”да...
ПСЖнинг собиқ футболчиси Жером Ротеннинг айтишича, ҳужумчи Килиан Мбаппе “Реал”га ўтишга яқин турибди.
“Ўзимга яқин манбалардан билишимча, Килиан Мбаппе деярли “Реал”га ўтиб бўлди. Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, Мбаппенинг “Реал”га ўтиши бекор қилиниши мумкиндир. Аммо Мбаппе ПСЖ билан амалдаги шартномасини узайтирмаслиги аниқ.
ПСЖ футболчини сотишга қарши эмас, томонлар бу борада бир қарорга келишса кифоя. “Реал” футболчини сотиб олиш учун яна бир мавсум кутадиган бўлса, бу ҳолат мени ҳайратга солмайди”, деди Ротен RMC га берган интервьюсида.
ПСЖ ҳужумчиси Мбаппенинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар