Жерар Пике ФИФА президенти бўлганида қандай ўзгаришларга қўл уришини айтди
27 июл 2017 23:29
Янгиликлар
Жерар Пике ФИФА президенти бўлганида қандай ўзгаришларга қўл уришини айтди
“Барселона” ҳимоячиси Жерар Пикенинг айтишича, агар у ФИФА президентига айланса, футболдаги ҳакамлик борасида жиддий ислоҳотларни амалга оширажагини таъкидлади.
“Мен туғма менежер эмасман. Аммо мен “Барселона” президенти бўлишни истайман. Бу менинг орзуим. Футболчилик фаолиятимни якунлаганимдан кейин севимли жамоамга қўлимдан келганича ёрдам беришни истайман. Агар ФИФА президенти бўлганимда, ҳакамлик тизимини ўзгартирган бўлардим. Ҳакамликдаги тушунмовчиликлар ва турфа қарашлардан қочиш учун уларнинг ишлаш шароитларини янгилаб, замонавий технологияларни қўллашга ҳаракат қилардим”, дейди Пике.
Фикрлар