

"Темирйўчлилар" бунгача учта расмий беллашувда иштирок этган бўлишса, Жепаров жароҳати сабаб сафарда "Ал Иттиҳод" ҳамда "Навбаҳор" билан бўлган баҳсларни ўтказиб юборди.
Бугун ўтказилган машғулотда эса Сервер тўлиқ қатнашди ва машғулот тугагач ҳаммаси жойида эканини айтиб ўтди: "Ўзим анча яхши ҳис қиляпман, жароҳат ортда қолди. Эртага "Андижон" билан бўладиган баҳсда тўп суришдан умидворман. Насиб қилса ғалаба қозонган ҳолда ортга қайтамиз". Эслатиб ўтамиз, олий лиганинг 2-туридан ўрин олган "Андижон" - "Локомотив" баҳси 16:30да старт олади.
"Локомотив" матбуот хизмати




