“Женоа” Стротманни жамоада олиб қолмоқчи

Eldor Akmurzayev
26 июн 2021, 20:40
“Женоа” январда Кевин Стротманни “Марсель”дан ижарага олганди.

Генуяликларга футболчининг ҳаракатлари маъқул келди ва раҳбарият уни сотиб олишга қарор қилди. Хавбек ва клуб ўртасида музокаралар давом этмоқда. “Женоа” 31 ёшли ўйинчига 4 йиллик шартнома таклиф этмоқчи.

У ўтган мавсум А Серия жамоасида 18 баҳсда қатнашиб, 4 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздирди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: NicoSchira