

“Ҳали ҳам коронавирус лабораторияда яратилганига ва инфекция ҳайвонлардан келиб чиқмаганига аминман. Бироқ, вирус хавфсиз, деб айтадиган ёки унинг борлигига ишонмайдиган одамлар умуман хатó ўйлашади. Қўрқяпманми? Биз спортчилар доимо эҳтиёткор бўламиз, танамиз эса бизнинг иш қуролимиз ва уни доимо мукаммал бўлишини хоҳлаймиз. Жароҳатланиш касаллик билан бир хил нарса эмас. Иккаласи тубдан фарқ қилади. Касаллик тушунарсиз, номаълум душман каби ҳужум қилади”, дейди Перин.



